ФАСЛЛАР ЗИЙНАТИ
JizDPIҚиш, зумрад фасл… Оппоқ қор билан қопланган борлиқ юрагингни ҳаприқтиради. Одамлар негадир ҳамма вақт баҳорни соғиниб яшайдилар. Ҳароратли ёзни, унинг сўлим оқшомларини ўзгача бир интиқлик билан кутадилар. Куз шамоллари хотиралар дафтарини варақлар экан, ўз япроқларидан йўлларингизга поёндоз тўшайди. Сиз батамом хаёл оғушига ғарқ бўлганча, кузак шамолларига юзингизни тутганча бораверасиз. Оёқ остингизда шитирлаётган олтин тус япроқлар сизга ниманидир бўйлаб, сўйлаб қолаётгандек.